Америкалик ва хоразмлик талабаларнинг ёзги лагери иш бошлади

2019 йил 7 июнь куни Урганч давлат университетида иқтидорли талабаларнинг ёзги тил ўрганиш лагерининг очилиши бўлиб ўтди. Ушбу лагерь АҚШнинг Фуллертон шахридаги  Калифорния давлат университети (California State University, Fullerton) ва Клермонт Мак-Кенна Коллежи (Claremont McKenna Collage)  билан хамкорликда ташкил қилинган бўлиб унда ушбу университетлардан 4 нафар талаба ҳам иштирок этмоқда. Ушбу лагернинг ташкил қилинишидан асосий мақсад, университет иқтидорли талабаларига инглиз тилини мукаммал ўргатиш баробарида ҳамкорликда илмий ва амалий лойиҳалар устида иш олиб бориш ва талабаларнинг мобиллигини янада ривожлантиришдан иборат. 8 хафта давомида талабалар ҳамкорликда турли лойиҳалар устида иш олиб борадилар ва лагерь сўнгида уз лойиҳаларини тақдимот қиладилар.
Лагернинг очилиш маросимида  УрДУ ректори Бахром Абдуллаев, Калифорния давлат университети (California State University, Fullerton) профессори Зоир Ибрагимов ва Айова университети (Iowa University) профессори Жазек Козиеллар иштирок этдилар.