Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгрия Инновация ва технология вазирлиги билан ҳамкорликда барча йўналишлардаги инновацион ва амалий лойиҳалар, шунингдек илмий муассаса ва тадбиркорлар ҳамкорлигида 2+2 шаклидаги (бунда, илмий муассаса лойиҳанинг илмий қисмини ва тадбиркорлик субъектлари тижоратлаштириш ҳамда старап қисмини қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишади) лойиҳалар танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар grant.mininnovation.uz электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали 2022 йилнинг 30 апрелига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати: +998-71-203-32-32, +998-90-989-92-94.