Ўқишни қайта тиклаш ва кўчиришни ҳоҳловчилар диққатига !
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 08 июндаги 609-сонли буйруғига кўра идоравий бўйсунишга ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар (Хоразм вилояти бўйича) Республика Олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризалар Урганч Давлат университетида қабул қилинади.
Ҳужжатлар 2019 йил 15 июлдан 5 августига қадар, (талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёҳуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) ҳориждаги давлат хизматидан қайтган)лар учун – 2020 йилнинг 15 январидан 25 январига қадар Халқаро алоқалар бўлимида қабул қилинади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар :
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссияси қошидаги талабалар ўқишини кўчириш, тиклаш идоралараро комиссияси номига ариза;
2. Рейтинг дафтарчасидан кўчирма;
3. Паспорт нусҳаси;
4. Уй адреси ёзилган битта конверт.
5. Ўқишни қайта тиклашни ҳоҳловчилар қўшимча равишда бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси / Қуролли кучларда хизмат қилганлиги ҳақидаги тегишли гувоҳнома нусхаси / ўқишдан ҳайдалганлиги ёки академик таътил олганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма олиб келишлари лозим.
Иш тартиби :
Ҳар куни – 900 дан 17 00 гача, (якшанба – дам олиш куни;
шанба куни – соат 9-00 дан 15-00 гача).
Манзилгоҳ : Урганч шахри, Ҳ. Олимжон кўчаси, 14-уй.
Телефон: 224-66-11.