3 йилга мўлжалланган EMI (English as a medium of instruction) турли йўналишлардаги фанлар ва модулларни инглиз тилида ўқитиш тажрибасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа учун танлов эълон қилади. Аризалар 25 сентябрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади. Ариза инглиз тилида тўлдирилиши лозим. Аризага бошқа хужжатлар илова қилинган тақдирда улар ўзбек/рус тилида бўлиши мумкин. Танловда ғолиб чиққан ОТМлар 28 сентябрда эълон қилинади ва иштирокчилар 2-4 октябрь кунлари Тошкентда Буюк Британиялик хамкорлар билан бўлиб ўтадиган лойиҳанинг илк учрашувига таклиф қилинадилар. Батафсил маълумотни  saida.irgasheva@britishcouncil.org электрон манзили орқали олишингиз мумкин.

Камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган бошқарма ва бўлинмалар ходимлари учун “Chevening” 1 йиллик магистратура дастурида ўқиш учун стипендиялар танловини элон қилади. Барча харажатлар Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қопланади.

Ушбу танлов доирасида Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси брифинг ўтказади. Брифинг 2019 йил 5 октябр соат 11:00 да Тошкентдаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасининг конференциялар залида ўтказилади.

Батафсил маълумот учун дастур координатори У. Абдурахимова (+998 78 120-15-11)га ёки Британия дипмиссияси сайтига мурожжат қилишингиз мумкин. Тақдимотда қатнашиш учун орқали рўйҳатдан ўтишингиз сўралади.