Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019 ‒ 2021 йилларга мўлжалланган лойиҳалар танловида филол.ф.д. А.Д.Ўразбоев томонидан тақдим этилган “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” мавзусида лойиҳа ғолибликни қўлга киритиб, А-ФА-2019-9 шифри билан қайд этилди. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ( «Буюртмачи»), лойиҳа раҳбари ҳамда ижро этувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси («Ижрочи») ўртасида умумий қиймати 900 000 000 (тўққиз юз миллион) сўмлик шартнома имзоланди.
Лойиҳанинг бажарилиш муддати 2019 йил 1 апрелдан 2022 йил 31 мартга қадар белгиланган.
Лойиҳа ўз фаолиятини бошлаб, тасдиқланган режа асосида иш олиб бормоқда. Дастлабки чоракда, жумладан, лойиҳа иштирокчилари 5 халқаро анжуманда иштирок этиб, ОАК эътирофида журналларда 4 та мақола эълон қилинди.