2019 йил 12 июнь куни Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсат тадқиқотлари институтидан Минору Накамура - Япония Молия вазирлиги котибияти маслахатчиси, СТИ катта илмий ходими, Кенсаку Муненага –СТИ катта илмий ходими, Акихиде Маеда – СТИ Халқаро ҳамкорлик бўйича катта маслахатчи, Кенжи Сaкураи – СТИ Халқаро ҳамкорлик бўлими сектор мудири, Шинчи Хирано - СТИ илмий ходими ташриф буюрдилар. Япония делегацияси Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев, ўқув ишлар бўйича проректор С.Ходжаниёзов, халқаро хамкорлик бўйича проректор Ғ.Ўразбаев ва илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор З.Ибрагимовлар билан учрашдилар. Ташриф давомида делегация аъзоси Кенсаку Муенанаганинг “Иқтисодиёт” йўналиши талабалари учун “Ўзбекистон ва Япония иқтисодиёти хамкорлиги” мавзусида маъруза ўтди.