Бугун филология факультетида шоир, адабиётшунос, таржимон Матназар Абдулҳаким таваллудининг 72 йиллиги муносабати билан илмий анжуман ва бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечада факультет профессорлари: С.Рўзимбоев, З.Дўсимовлар ижодкор ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар. Унинг ижодий изланишлари ва адабиётшунослик соҳасига қўшган ҳиссалари ҳақида фикр-мулозаларини баён қилдилар. Бундан ташқари тадбирда доцентлар: А.Примов, С.Маткаримова, Н.Жуманиязова, Б.Раҳимовалар ҳам шоир ижодий мероси бўйича маъруза қилдилар. Тадбир давомида талабалар шоир шеърларидан ифодали ўқиб бердилар. Шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш қилинди. Тадбир қизиқарли ўтди.