Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди. Меҳмонлар Ичан қалъадаги Ота дарвоза, Кўк минора, Кўҳна арк саройи ва мадрасалар, ҳунармандлик расталарини кўздан кечирди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди зиёрат қилинди.
Давлат раҳбарлари ҳунармандлар, сайёҳлар билан самимий суҳбатлашди. Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси барчага кўтаринки кайфият бахш этди.