Урганч давлат университети талабалари ўз билимларини Халқаро олимпиадада синаб кўришди

Астрахань давлат университети Филология ва журналистика факультети ва Урганч давлат университети билан ҳамкорликда “Интелектуал-ижодий кўрик танловлар - ўзга тилда сўзлашувчиларнинг рус тилига бўлган қизиқишларини шакллантиришнинг асоси” деб номланган лойиҳани амалга оширмоқда.

Лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, уларда Урганч давлат университети ва Астрахан давлат университети талабалари қатнашмоқда.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Урганч давлат университетида лойиҳанинг “Ижодий ишлар танлови” деб номланган 1-босқичи бўлиб ўтган эди. Ушбу танловнинг мақсади таҳсил олаётган талабаларда ўз фикр-мулоҳазаларини рус тили ёрдамида ёзма равишда ифодалаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

10 ноябрь куни соат 12-00 Урганч давлат университетида лойиҳанинг “Рус тили фанидан Халқаро олимпиада” деб номланган 2-босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг асосий мақсад ва вазифалари талабаларда рус тили ва маданиятига бўлган қизиқишини, ижодий қобилиятларни шакллантириш, рус тилини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш, рус тилининг халқаро мулоқот тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш, талабаларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат.