Бугун, илк бор Марказий Осиё бўйича Тошкентдаги Гёте-Институтида "DLL (Deutsch lehren lernen) – олмон тилини ўқитишни ўрганиш" дастури ҳамда Ўзбекистондаги 4 та олий таълим муассасалари;
▪️Ўзбекистон давлат миллий университети,
▪️Фарғона давлат университети,
▪️Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,
▪️Урганч давлат педагогика институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
▪️"DLL" - немис тилини чет тили сифатида ўргатиш бўйича жорий тадқиқотлар ҳамда немис тили ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга инновацион ёндашув - ҳаракат орқали тадқиқотга асосланган.
▪️Ушбу замонавий ўқув дастурини таълим жараёнига киритишдан асосий мақсад олмон тили ўқитувчиларининг услубий ва тил кўникмаларини янада такомиллаштиришдир.